Ўзбекистон Тошкент: АЭС қурилади, атомчиларни Россия тайёрлайди

0 Просмотры
Издатель
Ўзбекистон Россия ёрдамида қурадиган Атом Электр Станцияси учун мутахассисларни тайёрлашни бошламоқда.

Тошкентда яна Россия билим даргоҳи филиали очилди ва унда "атомчилар" тайёрланади.

Бу борада очилиш маросимида иштирок этган Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбарияти кенг жамоатчилик билан маслаҳатлашмасдан, АЭС қуриш режасини бошлаган.

Шунингдек, бу АЭСни Россия қуради.

Танқидчиларга кўра, бу каби хатарли қурилишлар учун обдон текширув ҳамда халқаро тендерлар ўтказилиши керак эди.

Сиз нима дейсиз, Россия қурадиган АЭС Ўзбекистон учун хавфлими ёки фойдали?

Тошкентдан ББС Ўзбек Хизмати мухбири Аваз Тоҳиров лавҳаси.
Категория
Фильмы